Буюмларни ҳавода учира оладиган япониялик интернетни ҳайратга солди(Видео)

15:30, 26 октябрь

Twitter ижтимоий тармоғининг FustDrift  исмли фойдаланувчиси ўз саҳифасига ғаройиб қобилиятга эга япониялик кекса киши ҳақидаги видеороликни жойлаштирди. Унда эркакнинг қўл ҳаракатисиз картондан ясалган стакан ва тутатилган сигаретни ҳавода учираётгани акс этган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу хатти-ҳаракатнинг қандай амалга оширилаётганини англолмай ҳалак. 

Интернет фойдаланувчиларидан бири япониялик эркак предметларни кўринмас ипга боғлаганини, бу ишда унга кадрда кўринмаётган ёрдамчиси кўмаклашаётганини тахмин қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!