Неврозга саримсоқ ва ўрикнинг данаги шифо

17:01, 26 октябрь

Невроз касаллигини халқ табобати билан даволаш йўллари ҳақида маълумот берсангиз”.

Моҳичеҳра, Риштон

Невроз асаб тизими касалликларига киради ва кишининг ақлий хамда жисмоний иш лаёқатининг тушиши, асабийлашиш, тез чарчаш, ўзидан ва бошқалардан кўнгли тўлмаслик каби аломатлар билан намоён бўлади. Киши қаттиқ сиқилиш ёки руҳий зарбага дуч келганида, юзага келади. Бу касалликни даволашда, қўшимча тарзда уй шароитида Ҳам қуйидаги муолажаларни амалга ошириш мумкин. 

Саримсоқ пиёз асаб толаларини тинчлантиради. Шунинг учун невроз касалликлари, асабийлашиш ёки бошқа руҳий касалликларда саримсоқни кунлик таомингизга қўшинг.

Сизга ярим кг. лимонга 12 дона ўрик данаги керак бўлади. Данакнинг мағзини майдаланг, лимонни эса майда қирғичдан пўстлоғи билан биргаликда чиқаринг. Ҳаммасини аралаштириб, унга 200-250 гр. асал қўшинг. Бу дорини бир ой давомида уйқудан аввал бир ош қошиқдан қабул қилинг.  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!