Англия Лига Кубоги. “Юнайтед” Манчестер дербисида “Сити”ни ютиб, чорак финалга чиқди (Видео)

09:20, 27 октябрь

Англия Лига Кубоги нимчорак финалида Манчестер шаҳрининг икки жамоаси — "Юнайтед" ва "Сити" ўзаро баҳс олиб борди. Унда "қизил иблислар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 54-дақиқасида Хуан Мата томонидан киритилган ягона гол "МЮ"га ғалаба ва чорак финал йўлланмасини тақдим қилди.

“Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити” 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 54 Мата.

“Манчестер Юнайтед” – Де Хеа, Валенсия, Рохо, Шоу, Блинд, Мата (Шнайдерлин, 73), Эррера, Кэррик, Погба, Рэшфорд (Лингард, 82), Ибрагимович.

“Манчестер Сити – Кабальеро, Отаменди, Клиши, Маффео, Компани (Коларов, 46), Сане (Стерлинг, 63), Фернандо, Навас, Алейш Гарсия, Нолито (Агуэро, 71), Ихеаначо.

Огоҳлантиришлар: Ихеаначо (13), Валенсия (26), Погба (90), Ибрагимович (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!