Покистон ва Ҳиндистон чегарасида бўлган отишмада уч киши ҳалок бўлди

09:47, 27 октябрь

Ҳиндистон ва Покистон чегарасида бўлган отишмада уч киши ҳалок бўлди, 14 киши яраланди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Покистон армияси матбуот хизматининг хабар беришича, Панжоб штатининг Чапрар секторида кеча рўй берган отишмада икки нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.

“Саккиз нафар маҳаллий аҳоли жабр кўрган. Ҳиндистон томондан ўт очилгандан кейин Покистон рейнжерлари ҳам жавоб тариқасида ўқ отган”, дейилади пресс-релизда. Шунингдек, отишмада яраланган яна бир нафар, тинч аҳолига тегишли фуқаро вафот этган. Панжоб билан чегарадош бўлган Ҳиндистоннинг Жамму ва Камшир штатида яшовчи тинч аҳолидан олти киши яраланган.

29 сентябрда Кашмирдаги чегара назорат пунктида рўй берган воқеадан кейин икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кескинлашган. Деярли ҳар куни чегарада бўлган тўқнашувлар ҳақида хабарлар берилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!