Испания Кубоги. “Реал” қуйи дивизион вакилига 7 та гол урди (Видео)

09:49, 27 октябрь

Испания Кубоги 1/16 финал биринчи ўйинида Мадриднинг “Реал” жамоаси сафарда қуйи дивизион вакили “Культураль Леонеса” билан ўзаро баҳс олиб борди.

Голларга бой кечган ўйинда “Қироллик клуби” рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмай, 7:1 ҳисобида зафар қучди. Жавоб ўйини “Реал” стадионида бўлиб ўтади.

Культураль ЛеонесаРеал Мадрид 1:7 (0:2, 1:5)

Голлар: 0:1 – 6, автогол Зайверлон, 0:2 – 32 Асенсио, 0:3 – 46 Мората, 0:4 – 53 Асенсио, 0:5 – 55 Мората, 0:6 – 68 Начо, 1:6 – 84 Мартинес, 1:7 – 90 Диас. 

Культураль Леонеса – Палатси, Тони Суарес (Туре, 62), Зайверлон, Форньес, Жулен (Мартинес, 55), Гарридо, Ортис, Анхел Бастос, Мартинес (Орти, 19), Гонсалес, Галлар. 

Реал Мадрид – Касилья, Данило (Коэнтрау, 58), Карвахаль (Ковачич, 69), Начо, Пепе, Хамес, Иско (Диас, 63), Асенсио, Кроос, Васкес, Мората. 

Огоҳлантиришлар: Гонсалес (36), Кроос (36).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!