Келинларга уй-рўзғордаги оддий 8 маслаҳат!

10:03, 27 октябрь
  1. Тахтали мебелларнинг юзасида сув солинган идишларнинг изи қолган бўлса, чизиқларнинг устига майонез суртиб қўйинг ва 1 соатдан кейин артиб олинг. 
  2. Гиламсиз полни қирилишлардан ҳимоялаш мақсадида стул ва стол оёқларига махсус “пайпоқ”лар кийгизиш мумкин.
  3. Идиш-товоқ ювадиган губкани қуритиш учун қоқ-оз қистирғичдан фойдаланиб кўринг. 
  4. Теридага теккан эмульсия бўёғини болалар ёғи билан кетказса бўлади. 
  5. Оддий бўр ялтироқ ошхона анжомларини хиралашиб кетишдан сақлайди. Бунинг учун қошиқ ва санчқилар билан бирга бўрни сочиққа ўраб қўйиш лозим.
  6. Гиламдаги стол ёки бошқа мебелдан қолган изларни осонгина йўқотиш мумкин, бунинг учун гиламнинг “эзилган” ерини санчқи билан тарашнинг ўзи кифоя.
  7. Истеъмол содаси идишининг оғзини очиб,  ёстиқ, кўрпа ва тўшак жилдлари ҳамда сочиқлар турадиган шкафга қўйилса, уларни ёқимсиз ҳидлардан асрайди.
  8. Цитрус меваларнинг пўстлоғи қаҳва ҳамда чойдан қорайган идишларни яхши тозалайди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!