Картошкадан пишириқ - одатий маҳсулотлардан ноодатий егулик

10:21, 27 октябрь

Зарур масаллиқлар (4 кишилик): 250 гр. гўшт қиймаси, 250 мл. ўсимлик ёғи, 50 гр. майдаланган ёнғоқ, 6 та картошка, 1 дона тухум, 1 бош пиёз, 1 ош қошиқ ун, 1 чой қошиқ томат, туз, мурч, зира.

Тайёрланиши: 1. Картошкаларни қайнатиб, эзинг. Ун ва тухум солиб, яхшилаб аралаштиринг.

2. Пиёзни майдалаб тўғраб, ўсимлик ёғида қовуринг. Гўшт қиймасини ҳам қўшиб, яна 7 дақиқа қовуришда давом этинг. Кейин майдаланган ёнғоқ, томат ва туз, зира солиб, 3 дақиқа оловда қолдиринг.

3. Картошкали аралашмадан айланачалар ясаб, ўртасига қиймадан солинг. Кейин тугиб, қиздирилган ўсимлик ёғида қовуриб олинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!