Японияда император оиласига мансуб 101 ёшли қария вафот этди

10:55, 27 октябрь

Токиода япон императорлар сулоласига мансуб, 101 ёшли шаҳзода Микас вафот этди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Мазкур йилнинг май ойидан бери шаҳзода ўпка шамоллаши ташхиси билан касалхонада ётган. У илгари ҳам бир қанча жарроҳлик, шу жумладан юрак операциясини ҳам бошдан ўтказган эди. 

Шаҳзода Микас ҳозирги япон императорининг амакиси ҳисобланади. У япон тахтига даъвогарларнинг бешинчи қаторига мансубдир. 

Иккинчи жаҳон уруши даврида шаҳзода Микас Хитойни босиб олиб, турли жангларда иштирок этган ҳарбий қисм кавалериясида хизмат қилган. Капитуляциядан кейин Қадимги Миср тарихи тадқиқотлари билан шуғулланган, бундан ташқари, спортчи ва жамоат арбоби сифатида ҳам ном қозонган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!