Газета муқовасида чиққан Гавҳар Шарипова аслида нашр мухбири билан суҳбатлашмаганини маълум қилди

11:07, 27 октябрь

Актриса Гавҳар Шарипованинг расми ва интервьюси “Тасвир” газетасининг бугун сотувга чиққан сони муқовасида эълон қилинди. Бироқ, маълум бўлишича, актриса 2 йилдан бери ҳеч қайси нашрга интервью бермаган. 

“ Хўш, Миролим Мусажонов кимсиз? Ва қанақасига 2 ой олдин каминадан бу интервьюни олган эдингиз? Икки йилдан бери, умуман интервью берганим йўқ-ку ИНСОН!”,—деб ёзди актриса Facebook`даги саҳифасида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!