Шавкат Мирзиёев Навоз Шарифга мактуб йўллади

11:22, 27 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Кветта шаҳридаги полиция академиясида содир этилган террорчилик ҳужуми натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Навоз Шарифга мактуб йўллади.

Давлат раҳбари Покистон Ҳукумати ва халқига чуқур таъзия билдирди ҳамда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ва жароҳат олганларга самимий ҳамдардлик изҳор этди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!