Фарҳод Алимов оиласи, фарзандлари ва Райҳон билан муносабатлари ҳақида очиқ гапирди

11:27, 27 октябрь

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева бошловчи Фарҳод Алимов билан турмуш қураётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Фарход Алимов Myday нашри билан боғланиб, Райҳон Ғаниева билан никоҳи ва муносабатлари борасида гапирди: 

 “Ҳа, биз Райҳон билан учрашмоқдамиз. Аммо ҳали тўй ҳақида бирор бир қарорга келганимиз йўқ. Никоҳимиз ва тўйимиз 29 октябрь куни бўлмайди. Сана аниқ эмас. Шу куни мен, Яккасарой тўйхонасида хизматда бўламан. Ижтимоий тармоқлардаги омма ёзаётган бир нарсага аниқлик киритмоқчиман, мен ва Райҳон ҳам ажрашганмиз. Никоҳ, барчаси октябрда эмас, ноябрда, балки декабрда ҳам бўлиши мумкин”.

Қайд этиш жоизки, Райҳон ва Фарход Алимов биринчи турмушларидан ажрашган. Суҳбатда бошловчи бунга алоҳида эътибор қаратиб, биринчи никоҳидан ажрашганлини таъкидлаб ўтди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!