“Интер” ва “Манчестер Сити” собиқ бош мураббийи собиқ шогирдини фаҳмсиз деб атади

13:17, 27 октябрь

Италиянинг “Интер” ва Англиянинг “Манчестер Сити” клубилари собиқ бош мураббийи Роберто Манчини собиқ шогирдини фаҳмсиз деб атади. Бу ҳақда “iSport.ua” хабар бермоқда.

Кеча Роберто Манчини Римдаги университетлардан бирида чиқиш қилди. Талабалар билан мулоқотда тингловчилардан бири Манчинига собиқ шогирди Марио Балотелли ҳақида савол берганида, у қандай эканини айтиб ўтди.

“Балотелли – фаҳмсиз. У ўғлим билан тенг ва Италия чемпионатидаги дебютини эрта бошлаган эди. У ёш ва иқтидорли ва барча ёшлар каби ғалати ишларни қиларди. Унинг ҳурмача қилиқларини айтмаса, у яхши футболчи”, – деди Манчини. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!