Бир кечада Италияда 70 маротаба зилзила содир бўлди

14:03, 27 октябрь

Италиянинг марказий қисмида кеча, чоршанба куни кечқурун 5, 4 магнитудали илк зилзила рўй берган берса, туни билан уларнинг сони 70 тага етди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.  

Италия Миллий геофизика ва вулканология институтининг берган маълумотига кўра, зилзила эпимаркази Мачерат вилоятида, 9 километр чуқурликда бўлган. Италиянинг тўртта — Умбрия, Лацио, Марке ва Абруццо вилоятларида, Рим, Флоренция, Аквиль, Перуджа шаҳарларда зилзила кучли сезилган.

Италия аҳолиси уйларини тарк этиб, тунни автомашиналарда ўтказган. Виссо, Уссита, Кастельанжело-суль-Нера, Камерино, Акуасанта Терме ва Фабриано аҳоли пунктлари жиддий талофот кўрган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!