Мэрайя Кэрининг пул совуришига миллионер куёв ҳам дош беролмай, тўйни бекор қилди

14:32, 27 октябрь

Мэрайя Кэри ва миллионер Жеймс Пэкерларнинг тўйи Мэрайянинг пулни керагидан ортиқ даражада совуриши туфайли бекор қилинди, деб хабар қилди “Vesti.ru” нашри. 

Тўйнинг бекор қилинишига Мэрайя Кэрининг ўз ҳаётини реалити-шоуда намойиш қилмоқчи бўлганлиги ҳам сабаб бўлган. Мэрайянинг оммага ҳаётини кўз-кўз қилмоқчи бўлганидан куёв норози бўлган. Бунгача Кэри тўйни ихчам қилиб ўтказиш нияти борлигини эълон қилганди.

Унинг кийим-кечак ва тақинчоқларга сарфлаган пулига, ҳатто миллионер ҳам дош беролмади. Миллионер Мэрайяга совға қилган ўн миллион долларлик узукни ўзида қолдиришга рухсат берган. Жуфтлик аввалги никоҳларидан расман ажрамаганлиги боис, илгари ҳам тўйни орқага суришган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!