Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилади

15:12, 27 октябрь

Darakchi.uz нашрига Ўзгидрометдан хабар беришларича, 2 кун совуқдан сўнг 27 октябрдан термометр устуни даражалар кўтарилади. 

Айтиш жоизки, сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 6-8 даража паст бўлди. Бу Урал ҳудудидан совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши билан боғлиқ бўлди. 

Ўзбекистондаги октябрь ойи учун бундай совуқ хос эмас, сабаби сўнгги йилларда мамлакатимизда илиқ куз кузатилади, дея хабар беради Ўзгидромет. 

Шунга қарамай совуқ кунларда ҳарорат рекорди қайд этилмади. Сўнгги марта энг совуқ октябрь 1909 йилда қайд этилганди – минус 11˚С.

Энг иссиқ октябрь рекорди 1984 йилда қайд этилган – +35 ˚С.
27 ва 30 октябрь кунлари пойтахтимизда ёғингарчиликлар кузатилмайди, 28-29 октябрь кунлари айрим туманларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. 27 октябрь куни тунда кечаси - 2˚С совуқ -3˚С илиқ, 28-30 октябрь кунлари 2-7˚С илиқ бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!