АҚШ ҳарбийлари ДАИШнинг янги терактлар тайёрлаётганини маълум қилди

15:14, 27 октябрь

АҚШ ҳарбийлари Суриянинг Ракка шаҳрини озод этиш билан шуғулланаётган бир пайтда, ДАИШ террорчилари мамлакат чегарасида янги терактлар тайёрламоқда. Бу ҳақда АҚШ қўшинларининг Сурия ва Ироқдаги қўмондони Стивен Таунсенд сўзларига асосланиб, “Segodnya.ua” хабар бермоқда

Маълум бўлишича, террористик ҳужумлар Ракка шаҳрининг ўзида ўтказилиши режалаштирилган. 

“Билишимизча, улар нимагадир ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳужум мамлакат ташқарисидан бўлиши ҳам мумкин. Шуниси аниқки, тайёргарлик Ракканинг ўзида юз бермоқда.  Ўйлашимизча, биз Раккага тез орада етиб боришимиз керак”,—дейди қўмондон.

Шунингдек, генералнинг айтишича, уларда ҳозирча террорчилар аниқ қайси ҳудудга ҳужум қилиши ҳақидаги маълумотлар йўқ.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!