Пеп Гвардиола мураббийлик фаолиятини илк бор қаторасига 6 ўйинда ғалаба қозона олмади

15:25, 27 октябрь

“Манчестер Сити” жамоаси Англия Лига Кубоги нимчорак финалида “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс олиб борди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ушбу натижадан сўнг “Манчестер Сити” турнирни тарк этди. Эътиборли томони шундаки, “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола мураббийлик фаолиятида илк марта қаторасига олти учрашувда ғалаба қозона олмади, дея маълум қилди “Championat.com”.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола мураббийлик фаолиятида “Барселона” ва “Бавария” клубларини бошқарган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!