Башар Асад жангариларга нисбатан чиқарган Амнистия фармонини уч ойга узайтирди

15:40, 27 октябрь

Сурия президенти Башар Асад ўз ҳохиши билан таслим бўлган жангариларга нисбатан 2016 йил 28 июлдаги № 15 сонли Амнистия фармонининг амал қилиш муддатини яна уч ойга узайтирди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Июль ойида чиққан Амнистия фармонига асосан, ўз ҳохиши билан уч ой мобайнида қуролини топшириб, таслим бўлган жангари жазодан озод этилади. Октябрнинг бошида Башар Асад жангарилар Алеппони тарк этмагунча жанглар давом этиши ҳақида маълум қилганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!