Ўзини куёв деб таништирган йигит 5 каратли, бриллиант никоҳ узугини ўғирлади

16:58, 27 октябрь

Москванинг заргарлик дўконларидан бирида ўзини бўлажак куёв деб таништирган йигит нархи тўққиз миллион рубль бўлган, беш каратли бриллиант никоҳ узугини ўғирлади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Жиноят чоршанба, 27 октябрь куни кечқурун Москванинг Хамовники туманидаги савдо марказларидан бирида рўй берган. Шахси номаълум йигит сотувчидан никоҳ узугини кўрсатишни сўраган, узукни қўлга олгач, кўчага қочган. Унинг қочиб кетаётганлигини кузатув камераси суратга олган. 

Нашрнинг маълум қилишича, воқеа жойига тезкор ходимлар етиб келган. Ўғирлик юз берган жойда одамларнинг кўплиги, гавжум бўлганлиги боис, ит ёрдамида жиноятни очишнинг иложи бўлмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!