Москвада Россия собиқ мудофаа вазири Сердюковнинг вояга етмаган қизи бедарак йўқолди

17:50, 27 октябрь

Россиянинг собиқ мудофаа вазири Анатолий Сердюковнинг иккинчи турмушидан туғилган 13 ёшли қизи 16 ёшли дугонаси билан уйдан қочиб кетган, деб хабар қилди “Тjournal.ru” нашри.

Нашрнинг хабар беришича, қиз қочиб кетишни илгаридан режалаштирган. Уни қидиришга Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам жалб этилди. Қиз уйдан чиқиб кетаётганда онасига “Уйдан кетяпман”, деган СМС хабар юборган. Шундан кейин  телефон дарҳол ўчмагани боис унинг қаердан қўнғироқ қилгани аниқланган.

Қизнинг 16 ёшли дугонасининг онаси, унинг қочиб кетишдан олдин ўзини ғалати тутганлигини, дўкондан саёҳатчилар ишлатадиган чодир сотиб олганлигини баён қилган. Қиз “Дунёни англаш” учун уйдан кетаётганлигини яқинларига хат орқали маълум қилган. Қизининг ким билан қочиб кетганлигини ота-онаси ФХХ ходимларидан эшитган.

Қизни топиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом этмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!