Неймарнинг отаси: Ўғлим Мессини яхши кўради ва айнан уни деб “Барселона”да ўйнайди

09:41, 28 октябрь

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг отаси ўғли Лионель Мессини яхши кўриши ва айнан у сабабли каталонияликлар сафида ўйнаётганини айтди.

“Месси ким эканини ва у муҳимлигини биламиз. Ўғлим Мессини яхши кўради ва уни ўзига кумир деб билади.  Неймар Месси билан бирга майдонга чиқишдан бахтиёр ва айнан уни деб “Барселона”да ўйнамоқда. Агар Криштиану Роналду ва Месси бўлмаганида, Неймар ҳам бўлмасди”, – деди Неймарнинг отаси.  

Эслатиб ўтамиз, Неймар ёзда “Барселона” билан амалдаги шартномасини 2021 йилгача узайтирганди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!