Ўзбекистон U-19 қизлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралашини ғалаба билан бошлади

09:59, 28 октябрь

27 октябрь куни Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида келаси йили Хитойда бўлиб ўтадиган 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичининг “B” гуруҳи баҳси ўйинлари старт олди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди. 

Ушбу гуруҳдан ўрин олган Ўзбекистон U19 қизлар терма жамоаси дастлабки учрашувда Тожикистонга қарши майдонга чиқиб, 3:0 ҳисобидаги ғалабга эришди.

Учрашувнинг 23-дақиқасида Шаҳноза Қурбонова ҳисобни очган бўлса, Шоира Қултўраева 67-дақиқада ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Орадан тўрт дақиқа ўтгач, жамоа сардори Малика Бурхонова ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишке муваффақ бўлди.

Шу тариқ Ўзбекисон U19 қизлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистоннинг гуруҳдаги навбатдаги учрашуви 31 октябрь куни Хитой Тайпейга қарши бўлади.

U-19 аёллар ўратсидаги Осиё чемпионати саралаши

Ўзбекистон – Тожикистон 3 – 0 (1 – 0)

Голлар: Шаҳноза Қурбонова (23), Шоира Қултўраева (67), Малика Бурхонова (71).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!