Андижонлик Мафтуна Абдумухторова халқаро фестиваль совриндори бўлди

10:11, 28 октябрь

Жорий йил 10-15 октябрь кунлари Озарбайжон Республикасининг пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган анъанавий “Муғом” халқаро фестивалида Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги 18-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Мафтуна Абдумухторова 3-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Биринчи Президентимиз раҳнамолигида мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, навқирон авлод истеъдод ва салоҳиятини тўлақонли намоён этиши учун замонавий шароит яратишга қаратилган алоҳида эътибор самарасида ёшларимиз халқаро миқёсдаги нуфузли танлов ва фестивалларда Ватанимиз шарафини улуғламоқда. 

Дунёнинг кўплаб давлатларидан истеъдодли ёшлар иштирок этган фестивалда Мафтуна ижросидаги миллий мақом қўшиқлари мухлислар ва мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. Энди 13 ёшни қаршилаган Мафтуна бунга қадар ҳам қатор танлов ва фестивалларда муваффақиятли иштирок этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!