Алматида бедарак йўқолган йигит 12 кундан кейин компьютер клубидан топилди

11:05, 28 октябрь 2016

Алматида 16 октябрь куни уйдан қимматбаҳо фотоаппаратини олиб чиқиб кетган ва бедарак йўқолган 22 ёшли йигит қидирилди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.

Йигитнинг онаси фарзандини 12 кундан кейин компьютер клубидан топганлиги ҳақида шундай маълумот берган: “Ауэзов туман ички ишлар бўлими ходимлари билан бирга шаҳардаги барча компьютер клубларини айланиб, ўғлимни кеча, тунги иккида топдик. У компьютер клубида ўйин ўйнаётган экан. Ўғлим қимматбаҳо фотоаппаратни ломбардга топшириб, эвазига пул олган. Пулни эса 12 кундан бери компьютер ўйинларига сарфлаган, дуч келган жойда тунаган. Она сифатида фарзадларимизни компьютер ўйинларига тобеликдан халос этувчи психолог зарурлигини маълум қилмоқчиман. Чунки ўғлим компьютер ўйинларига шу даражада берилиб кетганки, уни бу йўлдан қайтаришга кучим етмаяпти”.  

Йўқолган йигит — Ханапий Қосилбеков оилада ёлғиз фарзанд бўлган, 12 кун давомида онаси қидирувдан тўхтамаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!