Сенегаллик Худиа Диоп териси ранги билан ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди

11:15, 28 октябрь

Сенегаллик Худиа Диоп модалар намойишлари ва ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди. Интернет фойдаланувчилари уни “энг қора тери соҳибаси” деб аташмоқда

Twitter, Instagram ва Facebook фойдаланувчилари ўз саҳифаларида 19 ёшли сенегаллик қизнинг суратларини эълон қилишмоқда, деб ёзади “Lenta.ru”.

Худианинг айтишича, болалигида уни териси ранги учун масхара қилишарди. 

15 ёшида Францияга кўчиб ўтган ва 17 ёшида моделга айланган Диоп ҳозирга қадар атрофдагиларнинг ҳайратига ва айрим ҳолларда масхара қилишига сабаб бўлмоқда. 

“Улғайганим сари мен ўзимни севишга ва атрофдагиларнинг ёмон муносабатига эътибор бермасликка ўргандим”,—дейди Худиа. 

Қора танли моделнинг Instagram саҳифасини ҳозирга кунда 300 минг нафар интернет фойдаланувчиси кузатиб боради. 

Диопнинг фикрича, ўзининг ижтимоий тармоқларда машҳурлиги билан у мода ва гўзаллик ҳақида орзу қиладиган минглаб қора танли аёлларга нисбатан муносабатнинг ўзгаришига таъсир кўрсатади. 

“Мен қора танли аёлларни илҳомлантиришни ва уларни янада кучлироқ қилишни истайман”,—дейди Худиа ўз режалари билан ўртоқлашар экан. 

Худиа айни пайтда Нью-Йорк ва Парижда The Colored Girl Inc  агентлиги билан шартнома имзолаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!