Фабио Каннаваро Роналду “Олтин тўп–2016” мукофотига энг муносиб номзод эканини айтди

11:16, 28 октябрь

“Реал Мадрид” ва “Ювентус” клубларининг собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваро “Олтин тўп–2016” мукофотига шубҳасиз Криштиану Роналду муносиб эканини айтди.  Бу ҳақда “Championat.com” хабар бермоқда.

“Роналду шубҳасиз “Олтин тўп–2016”га муносиб. У “Реал” билан Чемпионла Лигасини, Португалия билан эса Европа чемпионатини ютиб олди. Роналду сўнгги ўйинларда гол кирита олмаётган бўлса-да, унинг мавсум давомида қилган ишларини унутмаслик керак.

Роналдунинг ўрнида бошқа футболчи ўйнаш олиши ҳақида ўйлаш керак эмас. Карло Анчелотти Криштиану билан ўйинни бошласанг, 1:0 ютаётган бўласан деганди”, – деди италиялик собиқ футболчи. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!