Суҳбатдошингизни юзига қараб, феълини “ўқинг”!

11:22, 28 октябрь

Мутахассислар, яъни физиогномистлар инсон ташқи кўринишининг бир-бирини такрорламайдиган сифатлари ўзида жуда кўп қимматли маълумотларни жамлаганини эътироф этишади.

  • Баланд ва кенг пешана соҳибларига фаолиятнинг интеллектуал соҳаларида муваффақиятга эришиш учун барча шарт-шароит мавжуд. Бироз ҳаракат қилсангиз кифоя.
  • Баланд пешанани ҳошиялайдиган сочларнинг айлана чизиғи кўпинча мустақил феъл-атвор ва мақсадга эришишдаги қатъийлик белгиси саналади.
  • Юзи узунчоқ бўлган кишилар — яхши ташкилотчи, уларни бошқарувчилик лавозимларида омад кутади.
  • Йирик, чақнаб турувчи кўзлар — ижодий соҳада муваффақиятни кафолатлайдиган ижобий энергетика нишонаси.
  • Бироз қийшайган бурун — айёрлик, устомонлик ёрдамида  карьера поғонасидан кўтарилиш мумкинлигини билдиради.
  • Тўғри бурун омадга унинг соҳибини ўзига бўлган ишонч ва хотиржамлик олиб боришини билдиради.
  • Ингичка бурун — енгилтабиатлик белгиси экан.
  • Кенг бурун эса карьера ҳақида орзу қилмайдиган, лекин бахт ва муҳаббатни топишга қодир очиқкўнгил, бағрикенг инсонларга хос.
  • Хизмат поғонасидан кўтарилиш ва кўнгилдагидек никоҳ йирик бурунли серғайрат ва иззатталаб инсонларга хос.
  • Калта ва учи юмалоқ бурун эгаси ортиқча асабийлашадиган, қизишиб кетадиган бўларкан. Бу эса уларнинг ўзига ҳам, бошқалар билан муносабатларда ҳам халақит беради.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!