Соғлиқ учун фойдали 7 кўкат

11:28, 28 октябрь

КЎК ПИЁЗ ҳам А, В1, В2, В5, В6, В9, С, Е, К, РР, холин, темир, калий, кальций, магний, мис, натрий, селен, рух ва фосфорни ўзида мужассамлаштирган.  Бу эса вирусли ва инфекцион касалликлардан самарали ҳимоя саналади.

ЯЛПИЗ А, С витаминлари гуруҳи ҳамда В9 витамини, темир, калий, кальций, магний, марганец, мис, натрий, рух, фосфор каби микро ва макроэлементларга бой. У бўғим касалликлардаи, бош оғриганида яхши даво саналади. Шунингдек, тинчлантирувчи восита ҳамдир.

ПЕТРУШКА A, В1, В2, В5, В6, В9, С, E, H, К, РР витаминлари, холин, темир, кальций, калий, магний, мис, натрий ва фосфорга бой манба. Қон босимини меъёрга келтиради, гастрит, жигар касалликларини даволайди, милкларни мустаҳкамлайди.

СЕЛЬДЕР организмни токсинлардан тозалайди, ортиқча вазндан халос этади. Чунки унинг таркибида А, В1, В2, В6, В9, С, Е, К витаминлари, темир, калий, кальций, магний, натрий ва фосфор мавжуд.

РАЙҲОНнинг таркибидан ҳам барча витаминлар ва макро ва микроэлементларни топасиз. Бу кўкатдан йўтални, оғиз бўшлиғи касалликларини даволаш, жигарни тозалашда фойдаланилади.

ШИВИТ ўзида А, В1, В2, В5, В6, В9, С, Е, РР витаминлари, темир, калий, кальций, магний, мис, марганец, натрий, рух ва фосфорни мужассамлаштирган. Овқат ҳазм қилиш жараёнини, қон айланишини яхшилашда, организмдаги шлак ва сафрони ҳайдашда иштирок этади.

ИСМАЛОҚ — озуқавий моддаларга бойлиги бўйича ошкўклар ичида биринчи ўринда туради.  Таркибида А, В1, В2, В5, В6, В9, С, Е, H, PP, К витаминлари, темир, кальций, магний, натрий, фосфор, аминокислоталар ва эфир мойи мавжуд. Исмалоқ организмни тиқинлардан тозалайди. Ичак ҳамда қон томирлари фаолиятини яхшилайди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!