Путинга пенсияга кетиши кераклигини шаъма қилишди

11:47, 28 октябрь

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин йирик державанинг раҳбари сифатида вазмин бўлишини, ўз фикрларини айтаётганда ортиқча агрессияга йўл қўймаслиги кераклигини айтди.

Шунингдек РФ Президенти Владимир Путин пенсияга чиқадиган вақти ҳали келмаганини айтди. Бу ҳақда у “Валдай” халқаро дискуссион клуби мажлисидаги чиқишида маълум қилди. 

“Ҳурматли модератор менга пенсияга соғ-саломат чиқишимни тилади, мен ҳам ўзимга шуни тилайман, вақти келганида албатта. Бу жуда тўғри, шундай қилиш керак, аммо ҳали мен пенсияда эмасман”, - деди Путин.

Унинг сўзларига кўра, агрессивлик унинг услуби эмас. Шунга қарамай у “Валдай клуби”нинг аудиториясида жуда очиқ бўлиш кераклигини, акс ҳолда музокаралар қизиқарли бўлмаслигини маълум қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!