Тошкент-Янгийўл трассасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида Spark автомобили иккига бўлиниб кетди (Фото)

12:10, 28 октябрь

Facebook ижтимоий тармоғининг «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари Spark автомобили иштирокида содир бўлган даҳшатли ЙТҲнинг суратлари билан бўлишишди.

Суратда гувоҳи бўлганингиздек, автомобиль устун билан тўқнашиб кетган, устун машинани иккига бўлиб юборган.

Гувоҳларнинг айтишича, ЙТҲ Тошкент-Янгийўл трассасида ўтган ҳафтада содир бўлган, ҳайдовчи хавфсизлик ёстиқчаси сабабли тирик қолган.

Ҳалокат сабаблари аниқ эмас. Таҳминларга кўра, ҳайдовчи рульда ухлаб қолган ёки маст бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!