Ўзбекистонлик аёл ҳакам қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати U-19 саралашида ишламоқда

12:10, 28 октябрь

Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар айни вақтда келаси йили Хитойда ўтказиладиган 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларини бошқариб бормоқда. Бу ҳақда маълумотни ЎФФ матбуот хизмати берди.

Осиё Футбол Конфедерацияси таклифига кўра бош ҳакам Эдита Миробидова ҳамда қанот ҳаками Зилола Раҳматова саралашнинг “А” гуруҳи доирасидаги ўйинларни бошқариш учун Хитойнинг Нанкин шаҳрига етиб борган бўлса, Анна Сидорова ҳамда Кристина Середа саралашнинг “D” гуруҳи доирасидаги ўйинларни бошқариб бориш учун Вьетнамнинг Ханой шаҳрига йўл олган.

Таъкидлаш керакки, Хитойдаги "А" гуруҳи ўйинлари ва Вьетнамдаги “D” гуруҳи учрашувлари 2 ноябрьда бошланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!