Омадлими, маккорми, дилкашмисиз, буржингизга қараб билинг!

12:18, 28 октябрь

Энг эҳтиросли Ҳамал

Мазкур буржда туғилганлар фаол, ёқимтой ва эҳтиросли бўлишади.  Жозибалари билан жуфтларини мафтун этишлари айни ҳақиқат. Улар ўзгалар эътиборини тароватлари ва ички туйғулари билан жалб қилишга усталар.

Энг саҳий – Савр

«Савр»лар зиддиятларни ёқтиришмайди. Суҳбатлашганда мулойимлик билан сўзлашиш ва уддабуронлик билан жавоб бериш улар учун хос сифатдир. Улар беминнат ёрдам кўрсатадилар, эвазига ҳеч нарса талаб қилишмайди. Юраклари жуда кенг.

Энг омадли – Жавзо

Энг омадли бурж вакиллари айнан «Жавзо»лар. Улар бошқа бурж вакилларига қараганда керак жойда ва керакли вақтда пайдо бўлишни биладилар. Табиатдан жуда оптимист бўлганликлари эса омад калитидир. Қандай ишга қўл уришмасин ҳамиша кўтаринки кайфият ва омадга эришиш пайида бўлишади.

Энг оилапарвар –Саратон

Ушбу бурж вакиллари учун оила биринчи ўринда туради. Улар ўзларига мос умр йўлдош топишга ошиқадилар. Қўрғонларини ҳамиша ҳимоя қилишади. Фарзандлари учун ғамхўрликларини айтмайсизми. Бу бурж вакиллари учун жиддий алоқалар ва никоҳ энг мақбул вариант.

Фақат «Мен» дегувчи – Арслон

Бағирикенглик ва дўстларига ёрдам қўлини чўзишлари бекорга эмас. Ҳар бир бошлаган ишида ўз фойдасини кўрмаса, енгини шимармайди. Улар ҳамманинг диққат марказида бўлишни севадилар ва бундан кучга тўладилар. Бундан ташқари, улар мақтов-мулозамат гадосидирлар, бундай пайтда ўзларини юксакларда ҳис қилишади.

Энг содиқ - Сунбула

Бу бурж вакиллари бўлажак ёрларини жуда эҳтиёткорлик билан танлашади. Уларга бутун меҳр-муҳаббатини улашиб, турмушларини фаровон қилишга ҳаракат қилишади. «Сунбула» буржидагилар нафақат жуфтлари, балки яқин дўст ва дугоналарига ҳам сира хиёнат қилишмайди.

Энг дилкаш – Мезон

«Мезон»ларнинг оғзини ёпсангиз ҳам гапдан тўxтата олмайсиз, соатлаб суҳбатлашиш жону диллари. Улар янги танишувлардан xурсанд бўлишади. Катта давраларда ўзларини қулай ҳис этишлари ва ишонч билан сўзлашлари диққатдан четда қолмайди. Заиф томонлари эса бир кун ҳам ёлғизликни кўтара олишмайди.

Энг маккор – Ақраб

Агар бу бурж вакиллари ўч олишни бошласалар, уларни тўxтатиб қолиш қийин. Улар сиз гумон қила олмайдиган даражада энг мураккаб усуллардан фойдаланиб қасдлашишади. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, «Ақраб» лар хавфли рақибдирлар.

Энг чиройли – Қавс

«Қавс» аёлларининг ташқи кўриниши табиатан нафис ва жозибадор. Табассумлари билан атрофдаги инсонларни мафтун қила олишади. Ташқи кўринишлари эътиборли бўлишни ҳам ўрнига қўйишади. «Қавс»ларни паталак сочу шишган қовоқлар билан учратишингиз амримаҳол.

Энг ёпиқ – Жадий

Уларнинг хаёлида нималар борлигини топиш жуда қийин. Камдан-кам ҳолларда ўз кечинма ва сирларини ўзгаларга ишонадилар. Кўпинча инсонлар орасида ўзларини совуққон ва бепарво тутишади.

Энг ажойиб – Далв

Янги ғоялар ишлаб чиқаришда «Далв»га тенг келадигани йўқ. Уларда тасаввур ва ижодкорлик xусусияти жуда яхши ривожланган. Аммо баъзан ўйлаган нарсаларини амалга ошириш учун иккиланишади. Натижада эса ажойиб кашфиётлар тан олинмаганича қолиб кетади.

Энг кучли - Ҳут

Астрологларнинг фикрича энг кучли бурж вакиллари айнан «Ҳут» экан. Бу жуда ажабланарли аxир бу бурж вакиллари ҳиссиётга берилувчан ва таъсирчан бўлишадику. Уларда куч қаердан бўлсин? «Ҳут» ларда бошқа буржларда йўқ қобилят бор. Масалан қайсар «ҳамал» ва «жадий» мағлубиятга учраганида «ҳут» юксакларда турган бўлади. «Ҳут»лар эгилади, аммо синмайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!