Моуриньонинг собиқ шогирди унинг “МЮ” билан АПЛ чемпиони бўлишига ишонмаяпти

12:23, 28 октябрь

“Челси” жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, айни дамда “Нью-Йорк Сити” аъзоси Фрэнк Лэмпарднинг фикрича, Жозе Моуриньо бошқарувидаги “Манчестер Юнайтед” ҳозирча Англия чемпиони бўлиша қодир эмас.

“Моуриньо айни дамда энг яхши таркиб борасида иш олиб бормоқда. Унинг хатти-ҳаракати топ-4 ликка кириш учун етарли. Моуриньонинг буюклигига қарамай, у «МЮ» билан АПЛ чемпион бўлишига ишонмайман. Уларга бир нима етишмаяпти”, – деди Лэмпард.

Маълумот учун, “МЮ” Англия чемпионати 9-туридан сўнг 13 очко билан 7-ўринда бормоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!