Нью-Жерсида Хеллоун олди 200 та қовоқ ўғирлаб кетилди

12:36, 28 октябрь

АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Уэйн шаҳридаги оилавий фермадан 200 га яқин қовоқ ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.  

Ферма эгасининг ўғли Тодд Кюмнинг журналистларга ва полициячиларга маълум қилишича, қовоқ ўғриларининг фургони кузатув камераларига тушиб қолган. 

Видеоёзувдан маълум бўлишича, гумондорлар тўрт киши бўлган.  Улар қовоқларни илк уринишдаёқ олиб кетиша олмаган. Шунинг учун улар қовоқнинг қолган қисми учун икки марта қайтиб келишга мажбур бўлган. 

120 йилдан бери шу иш билан шуғулланадиган ферма эгаларининг айтишича, улар кўрган зарар миқдори 2,5 минг доллардан 3 минг долларгача. 

Ферма эгалари полицияга қовоқ ўғриларини топиш ва ҳибсга олишга ёрдам берадиган исталган маълумот учун 1000 доллар мукофот пули беришларини маълум қилган. 

Қовоқлар ҳар йили 31 октябрда анъанавий тарзда ўтказиладиган Хеллоуин байрамига бир неча кун қолганида ўғирланган. 

Қовоқдан қирқилган ёритгичлар—бу анъанавий байрам безаги.  Бундан ташқари, америкаликлар мазкур байрамга қовоқли пироглар пиширишади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!