Олимлар: 2030 йилда Ерда кичик музлик даври бошланади

12:42, 28 октябрь

Олимлар 2030 йилда Ер аҳолисини кичик музлик даври кутаётгани ҳақида маълум қилишди. 

Бундай таҳминни британиялик Нортумбрия университети мутахассислари айтишди.

Уларнинг маълумотларига кўра, сўнгги вақтда Қуёш фаоллиги пасайган. Улар ҳисоб-китоб қилишди, улар асосида 2020 йилда Қуёш фаоллигининг 24-фаоллик даври якунланади ва унинг ўрнига сокинлик даври бошланиб, у музлик даври деб аталади.

Бундай ҳодиса билан Ерликлар 17 аср ўрталари 18 аср бошларида тўқнашган. 

Ўша даврда сайёрамиз ҳарорати 1,3 даражага тушган, бу эса катта ҳосил йўқолишига ва очарчиликка олиб келган. Янги музлик даври қанчалик давомли бўлиши ҳозирча номаълум.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!