Ўзбекистон Кубоги ярим финал жавоб учрашуви ва финали номаълум муддатга қолдирилди

12:43, 28 октябрь

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 ҳал қилувчи саралаш босқичи доирасида Жанубий Кореяга қарши ўйинга тайёргарлик кўриши муносабати билан, ўйинлар тақвимида ўзгаришлар юз берди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

"Ўзбекистон Кубоги ярим финали доирасидаги «Бунёдкор» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент) учрашуви бўладиган сана, шунингдек, финал учрашувининг бўладиган сана ва жой номи кейинроқ маълум қилинади", — дейилади ПФЛ сайтининг хабарида. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!