“Барселона” Рафиньялар сонини икки нафарга етказмоқчи (Фото)

14:28, 28 октябрь

“Барселона” жамоаси бош мураббийи Луис Энрике “Бавария” ҳимоячиси Рафиньяга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашрига асосланиб, “Championat.com” хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, “Барселона” мураббийлар штаби бразилиялик футболчи жамоага фойда келтириши мумкин деб ҳисобламоқда. Ҳозирда Рафинья асосий таркиб учун курашда мюнхенликлар сардори Филипп Ламга рақобатчилик қилмоқда.  

Бразияликлик ҳимоячининг “Бавария” билан келишуви 2017 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ва у келишувни узайтириш ниятида эмас. Шу сабабли ҳам Каталон клуби уни қўлга киритиш ниятида.

Жорий мавсумда Рафинья Германия чемпионати доирасида 8 ўйинда иштирок этиб, атиги 3 тасида асосий таркибда майдонга тушди ва 1 та гол билан 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Қайд этиш керакки, “Барселона” сафида Рафинья исмли бош бир футболчи тўп суради. У ҳам бразилиялик ҳисобланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!