Японияда автомобиль ўқувчилар колоннасига урилиши оқибатда 11 нафар ўқувчи жабрланди

14:42, 28 октябрь

Японияда юк машинаси, автобус ва енгил автомашина тўқнашуви оқибатида содир бўлган ЙТҲда 11 нафар бола жабрланди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Йўл-транспорт ҳодисаси Япониянинг Иокогаме шаҳрида бугун, 28 октябрь куни содир бўлди. Енгил машина юк машинасига ва автобусга, кейин йўл четидан қатор бўлиб саф тортиб кетаётган ўқувчилар тўдасига урилган. Барча жабрланганлар касалхонага ётқизилган, улардан бири ўта оғир аҳволда эканлиги маълум бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!