Наманганда 20 ёшли ҳайдовчи содир этган ЙТҲ оқибатида йўловчи ҳалок бўлди

14:44, 28 октябрь

Наманган вилояти Наманган туманида номаълум ҳайдовчи автомашинани Нурафшон қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган йўловчи аёлни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати. 

Жабрланувчи олган жароҳати туфайли вафот этган. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу йўл-транспорти ҳодисасини маҳаллий аҳолига мансуб, 20 ёшли шахс ўзининг "ВАЗ-2106" русумли автомашинасида содир этгани аниқланди. Гумонланувчи ушланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!