“Жуманжи” фильми қаҳрамони, машҳур актёр Робин Уильямснинг велосипедлар коллекцияси хайрия аукционида 600 минг долларга сотилди

15:46, 28 октябрь

2014 йилда оламдан ўтган машҳур, америкалик актёр Робин Уильямснинг 87 дона велосипеддан иборат коллекцияси хайрия аукционида 600 минг долларга сотилди, деб хабар берди “Russian.rt.com” нашри. 

Нашрнинг маълумот беришича, велосипедлар коллекциясини актёрнинг фарзандлари хайрия аукционига топширган. Велосипедларнинг баъзилари актёрнинг шахсий истагига биноан махсус ясалган. Энг қиммат лот —   Master Pista маркасига тегишли, La Carrera Futura 2000 модели эса — 40 минг доллардан ортиққа сотилган.

Хайрия аукционидан тушган пуллар икки хайрия фондига ўтказилган.

Америкалик актёр Робин Уильямс 2014 йилнинг 11 август куни ўз уйидан ўлик ҳолда топилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!