Москвадан Наманганга парвоз қилаётган самолёт Қозонга мажбурий қўндирилди

15:50, 28 октябрь

Бугун тунда Москвадан Наманган шаҳрига учаётган самолёт Қозон аэропортига фавулодда қўнишни амалга оширди.

Россиянинг Татарстон бўйича ФВВ бош бошқармаси раҳбари Андрей Родигиннинг хабар беришича, фавқулодда қўниш йўловчилардан бирида қон кетиш сабабли содир бўлган.

“Москва вақти билан соат 02:14 да Қозон аэропортида А321 аэробуси мажбурий қўнишни амалга оширди. 1992 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросининг оғзидан қон кетиш бошланди”, - дея хабар беради РИА Новости Родигиннинг сўзларини.

Матбуот хизмати раҳбарининг сўзларига кўра, йигит Татарстон Республика клиник шифохонасига етказилгач самолёт ўз йўналишида давом этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!