Қозоғистон футбол федерацияси президенти ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқди

15:51, 28 октябрь

Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ерлан Кожагапанов ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқди. Бу ҳақда Sports.kz хабар бермоқда.

Қозоғистон футбол федерацияси Ижроия қўмитасининг йиғилишида ушбу қарор маъқулланди. 28 ноябрь куни Остона шаҳрида федерация президентлиги учун навбатдан ташқари сайлов конференциясида ушбу қарор тасдиғини топади.

Охирги пайтларда Қозоғистон футбол федерацияси раҳбари базифасини Сеильд Байшаков бажариб турибди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!