Аргентиналик ўқитувчи ўқувчиларнинг эътиборлироқ бўлишлари учун ноодатий усул ўйлаб топди

16:02, 28 октябрь

Одатда болаларни дарсларга қизиқтириш ва уларнинг эътиборини тўлиқ жалб этиш мураккаб жараён. Бироқ, аргентиналик ўқитувчи бу муаммога ноодатий усулда ечим топди, деб ёзади “Adme”. 

Ўқитувчи мактаб партасига кучукчани ўтқазиб қўйди ва ўқувчиларнинг хулқини бутунлай ўзгартирди. 

“Бахтли” лақабли кучукча мактаб ҳовлисига тез-тез келиб турарди. Шунда ўқитувчи танаффус вақтида болалар уриш-жанжални ва бошқа ишларни ҳам унутиб, кучукча билан ўйнаётганини сезиб қолди. Шунда у “Бахтли” лақабли кучукчани синфга олиб келишга ва унинг болаларга қандай таъсир кўрсатишига қизиқди.  Маълум бўлишича, биронта ҳам дарс қолдирмаган кучукчанинг синфда ўтириши беэътибор болаларнинг хулқига таъсир кўрсатди. Улар аввалгига нисбатан анча эътиборлироқ бўлиб қолди. Ўқувчилар дарс пайтида фаолроқ иштирок эта бошлади. Эндиликда болалар дарсларга бажонидил қатнамоқда ва бўлар-бўлмас нарсаларга уришмайдиган бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!