Япониялик диджейнинг ананас ва олма ҳақида айтган қўшиғи Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

16:45, 28 октябрь

Япониялик диджей Piko-Taro нинг “Pen-Pineapple-Apple-Pen” номли қўшиғи Гиннеснинг рекордлар Китобига киритилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Бу қўшиқ Америка Billboard Hot 100 хит парадидаги энг қисқа қўшиқдир. 45 сониялик қўшиқ чартда 77-ўринни эгаллаган. 1964 йилда Billboard хит парадида Американинг The Womenfolk гуруҳи “Little Boxes” номли қўшиқни ижро этган бўлиб, у 1 дақиқа-ю, 2 сонияни ташкил қилган.

53 ёшли, япониялик Piko-Taro 28 октябрь куни Токиода ўтказилган матбуот анжуманида Гиннеснинг рекордлар Китобининг мукофоти билан тақдирланди. У 1990 йилдан бери Billboard чартига киритилган илк япон санъаткоридир.

Янги хитда диджей ананас ва олмани аралаштирса нима бўлиши ҳақида куракда турмайдиган сўзларни қўшиқ қилиб куйлаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!