“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи жангарилари Мосулда оммавий қатлни амалга оширди

16:57, 28 октябрь

Мосулнинг 200 нафар бегуноҳ аҳолиси “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи жангариларининг қурбонига айланди, деб хабар берди “Ntv.ru” нашри. 

Уларнинг орасида Ироқнинг собиқ хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам бўлган. Жангарилар уларни оммавий тарзда қатл қилиб, отиб ташлаган.

БМТнинг маълумот беришича, 232 нафар одам қурбон бўлган, аслида уларнинг сони бундан ҳам ортиқ бўлиши мумкин.

Айни вақти жангарилар Мосул шаҳрида яшовчи 8 минг нафар тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!