Самвел Бабаян "Краснодар" – "Оренбург" ўйинини стадиондан кузатди

21:13, 28 октябрь

Ўзбекистон миллий терма жамаоси бош мураббийи Самвел Бабаян Россия кубоги доирасидаги "Краснодар" - "Оренбург" ўйинини стадиондан кузатиб борди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

27 октябрь куни ўтказилган ушбу учрашувда Самвел Бабаян Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳамда терма жамоага номзод бўлган Вадим Афониннинг ўйинини кўздан кечирди.

Ушбу ўйин 3:2 ҳисобида "Краснодар"нинг ғалабаси билан якунланди. "Краснодар" голларига Гранквист (57, 100) ҳамда Измаилов (67) муаллифлик қилган бўлса, "Оренбург" голларини Бреев (55) ва Ойевол (59) урган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!