АҚШ Давлат котиби ўринбосари Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

11:41, 29 октябрь

28 октябрь куни Ўзбекистонга ташрифи доирасида АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон Самарқанд шаҳрида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди, деб хабар берди “Uz24.uz” нашри.

Бу ҳақда АҚШ элчихонасининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилинди.Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан бўлиб ўтган учрашув давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, C5+1 шаклидаги ҳамкорлик ҳамда халқаро ва минтақа кун тартибининг айрим масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!