«Тошкент–Андижон» поездларининг қатнов вақти қисқаради

12:10, 29 октябрь

1 ноябрдан йўловчи поездлар қатнов вақтларида айрим ўзгаришлар жорий этилади, дея хабар беради «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ.

Жумладан, «Тошкент–Андижон» йўналишидаги 60/59-сонли поезднинг Тошкентдан жўнаши соат 08:05 га, Андижонга келиши 13:35 га, Андижондан жўнаш вақти 15:50 га, Тошкентга келиши 21:20 га белгиланди.

«Тошкент–Андижон» йўналишидаги 62/61-сонли поезднинг Тошкентдан жўнаши 17:20 га, Андижонга келиши 22:50 га, Андижондан жўнаши 06:20 га, Тошкентга келиши 12:04 га белгиланди.

Шу тариқа, Тошкентдан Андижонга қатновчи рейснинг йўл юриш вақти тахминан ярим соатга қисқарди. Илгари бу вақт олти соатни ташкил қилар эди, деб ёзади «Daryo.uz» нашри.

2016 йил 1 ноябрдан йўловчи поездларда ўзгаришлар.

1.Тошкент-Андижон йўналишидаги 60/59-сонли поезд: Тошкентдан жўнаш 08-05да, Андижонга келиш 13-35да ва Андижондан жўнаш 15-50да, Тошкентга келиш 21-20да.

2.Тошкент-Андижон йўналишидаги 62/61-сонли поезд: Тошкентдан жўнаш 17-20да, Андижонга келиш 22-50да ва Андижондан жўнаш 06-20да, Тошкентга келиш 12-04да.

3.Андижон-Бухоро йўналишидаги 392-сонли поезд: Андижондан жўнаш 14-20да, Тошкентга келиш 20-44да.

4.Андижон-Тошкент йўналишидаги 91/92-сонли поезд: Андижондан жўнаш 22-15да, Тошкентга келиш 05-16да ва Тошкентдан жўнаш 06-40да, Андижонга келиш 12-55да.

Шахарлараро поездларда:

1.Тўқумачи-Ангрен йўналишидаги 6308-сонли поезд: Тўқумачидан жўнаш 18-00да ва Ангренга келиш 21-56да.

2.Ангрен-Тўқумачи йўналишидаги 6309-сонли поезд: Ангрендан жўнаш 06-03да ва Тўқумачига келиш 09-48да.

3.Андижон-Қўқон йўналишидаги 6309-сонли поезд: Андижондан жўнаш 04-30да ва Қўқонга келиш 07-39да.

4.Қўқон-Андижон йўналишидаги 6310-сонли поезд: Қўқондан жўнаш 14-20да ва Андижонга келиш 17-58да.

Шунингдек, 7,8,9,10,14,15,16,17,21,22,23,24 ноябр кунлари Тошкент-Қарши йўналишидаги 760/759-сонли "Афросиоб" поезд ўрнига 2/1-сонли тез юрар поезд харакатланиши давом этади.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!