Ўзбекистонлик реферилар Филиппинда бўлиб ўтадиган “Сузуки Кубоги”да ишлайди

15:34, 29 октябрь

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Ковавленко ҳамда ёрдамчи ҳакам Андрей Цапенко шу йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган “Сузуки” кубогини бошқариб бориш учун таклиф этилишди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди

Ушбу мусобақа 19-25 ноябрь кунлари Филиппиннинг Манила ва Булакан шаҳарларида бўлиб ўтади.

Таъкидлаш керакки, мусобақада 8 жамоа икки гуруҳга бўлиган ҳолда иштирок этишади. “А” гуруҳидан Сингапур, Таиланд, Индонезия ва Филиппин жамоалари жой олган бўлса, “B” гуруҳида Вьетнам, Камбожа,Малайзия ва Мьянма ўрин олган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!