ОФКга аъзо Футбол Федерациялари рейтингида Ўзбекистон 9-ўринда

07:33, 30 октябрь

Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо мамлакатлар федерацияларининг янги рейтинги маълум қилинди.

Унга кўра Ўзбекистон Футбол Федерацияси 9-поғонани банд этиб турибди. Клублар ҳамда миллий терма жамоа ўйинлари ҳисобга олинадиган ушбу рейтингда Ўзбекистон 58.51 очко тўплаган. Шундан клублар ҳисобига 36.39 очко тўғри келса, терма жамоа 22.12 очко жамғарган.

Бу рейтингда Жанубий Корея футбол ассоциацияси етакчилик қилмоқда. Унинг ҳисобида 92.94 очко бор.

Рейтингнинг топ 10 рўйхати қуйидагича кўриниш олган.

  1.        Жанубий Корея – 92.94
  2.        БАА – 86.37
  3.        Саудия Арабистони – 84.68
  4.        Эрон – 79.62
  5.        Қатар – 77.48
  6.        Япония – 73.85
  7.        Аустралия – 73.13
  8.        Хитой – 72.64
  9.        Ўзбекистон – 58.51
  10.        Ироқ – 37.87

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!